حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ مُوسَى الْمَخْزُومِيُّ الْمَدَنِيُّ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ أَبِي سَعِيدٍ الْمَقْبُرِيِّ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " لِلْمُؤْمِنِ عَلَى الْمُؤْمِنِ سِتُّ خِصَالٍ يَعُودُهُ إِذَا مَرِضَ وَيَشْهَدُهُ إِذَا مَاتَ وَيُجِيبُهُ إِذَا دَعَاهُ وَيُسَلِّمُ عَلَيْهِ إِذَا لَقِيَهُ وَيُشَمِّتُهُ إِذَا عَطَسَ وَيَنْصَحُ لَهُ إِذَا غَابَ أَوْ شَهِدَ " . قَالَ هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ . وَمُحَمَّدُ بْنُ مُوسَى الْمَخْزُومِيُّ الْمَدَنِيُّ ثِقَةٌ رَوَى عَنْهُ عَبْدُ الْعَزِيزِ بْنُ مُحَمَّدٍ وَابْنُ أَبِي فُدَيْكٍ .
Бизга Қутайба ривоят қилди, у деди: бизга Муҳаммад ибн Мусо ал-Махзумий ал-Маданий ривоят қилди, Саид ибн Абу Саид ал-Мақбурийдан, у Абу Ҳурайрадан (ривоят қилиб) дедики: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Мўминнинг мўмин устида олтита хислати (ҳақи) бор: касал бўлганда уни зиёрат қилади, вафот этганда (жанозасида) ҳозир бўлади, чақирганда жавоб беради, учратганда салом беради, акса урганда (ярҳамукаллаҳ деб) дуо қилади ва ғойиб бўлганда ҳам, ҳозир бўлганда ҳам унга насиҳат (хайрихоҳлик) қилади,» дедилар. (Абу Исо) деди: бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир. Муҳаммад ибн Мусо ал-Махзумий ал-Маданий ишончли (рови) бўлиб, ундан Абдулазиз ибн Муҳаммад ва Ибн Абу Фудайк ривоят қилган.