حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ إِسْمَاعِيلَ، قَالَ حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ سِنَانٍ، قَالَ حَدَّثَنَا سَلِيمُ بْنُ حَيَّانَ بَصْرِيٌّ، قَالَ حَدَّثَنَا سَعِيدُ بْنُ مِينَاءَ، عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم " إِنَّمَا مَثَلِي وَمَثَلُ الأَنْبِيَاءِ قَبْلِي كَرَجُلٍ بَنَى دَارًا فَأَكْمَلَهَا وَأَحْسَنَهَا إِلاَّ مَوْضِعَ لَبِنَةٍ فَجَعَلَ النَّاسُ يَدْخُلُونَهَا وَيَتَعَجَّبُونَ مِنْهَا وَيَقُولُونَ لَوْلاَ مَوْضِعُ اللَّبِنَةِ " . وَفِي الْبَابِ عَنْ أُبَىِّ بْنِ كَعْبٍ وَأَبِي هُرَيْرَةَ . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ غَرِيبٌ مِنْ هَذَا الْوَجْهِ .
Бизга Муҳаммад ибн Исмоил ривоят қилди, у деди: бизга Муҳаммад ибн Синон ривоят қилди, у деди: бизга Салим ибн Ҳайён ал-Басрий ривоят қилди, у деди: бизга Саид ибн Мино ривоят қилди, у Жобир ибн Абдуллаҳ (розияллаҳу анҳумо)дан (ривоят қилдики), у деди: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Менинг ва мендан олдинги пайғамбарларнинг масали худди бир уй қурган кишига ўхшайдики, у уйни фақат битта ғиштнинг ўрнидан бошқа жойини чиройли қилиб, мукаммал ясаб тугатди. Одамлар унга кириб, ундан ҳайратланар ва: «Бу ғиштнинг ўрни (бўш қолмаганида) қани эди!» деб айтардилар,» дедилар. Бу бобда Убай ибн Каъб ва Абу Ҳурайрадан ҳам (ривоят бор). Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис шу йўл билан ҳасан саҳиҳ ғарибдир.