حَدَّثَنَا عَبَّادُ بْنُ مُوسَى، أَنَّ إِسْمَاعِيلَ بْنَ جَعْفَرٍ، حَدَّثَهُمْ عَنْ إِسْرَائِيلَ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ هَانِئٍ، وَهُبَيْرَةَ، عَنْ عَلِيٍّ، قَالَ لَمَّا خَرَجْنَا مِنْ مَكَّةَ تَبِعَتْنَا بِنْتُ حَمْزَةَ تُنَادِي يَا عَمِّ يَا عَمِّ . فَتَنَاوَلَهَا عَلِيٌّ فَأَخَذَ بِيَدِهَا وَقَالَ دُونَكِ بِنْتَ عَمِّكِ . فَحَمَلَتْهَا فَقَصَّ الْخَبَرَ قَالَ وَقَالَ جَعْفَرٌ ابْنَةُ عَمِّي وَخَالَتُهَا تَحْتِي . فَقَضَى بِهَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم لِخَالَتِهَا وَقَالَ " الْخَالَةُ بِمَنْزِلَةِ الأُمِّ " .
Бизга Аббод ибн Мусо ривоят қилди, унга Исмоил ибн Жаъфар Исроилдан, у Абу Исъҳоқдан, у Ҳониъ ва Ҳубайрадан, улар Алидан ривоят қилиб айтдилар: Биз Маккадан чиққанимизда Ҳамзанинг қизи ‹Эй амаки, эй амаки!› деб чақириб бизнинг ортимиздан эргашди. Шунда Али уни қўлига олиб, қўлидан ушлади ва Фотимага: «Амакингнинг қизини ол» деди. У ҳам уни кўтариб олди. Сўнг (ривоятчи) воқеани сўзлаб бериб айтди: Жаъфар: ‹У менинг амакимнинг қизи ва унинг холаси менинг никоҳимда› деди. Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам у (қиз) ҳақида унинг холасига ҳукм қилдилар ва: «Хола онанинг ўрнида туради» дедилар.