حَدَّثَنَا مُوسَى بْنُ إِسْمَاعِيلَ، حَدَّثَنَا جُوَيْرِيَةُ، عَنْ نَافِعٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ ـ رضى الله عنه أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا قَفَلَ كَبَّرَ ثَلاَثًا قَالَ " آيِبُونَ إِنْ شَاءَ اللَّهُ تَائِبُونَ عَابِدُونَ حَامِدُونَ لِرَبِّنَا سَاجِدُونَ، صَدَقَ اللَّهُ وَعْدَهُ، وَنَصَرَ عَبْدَهُ، وَهَزَمَ الأَحْزَابَ وَحْدَهُ ".
Мусо ибн Исмоил бизга айтди, Жувайрия бизга айтди, Нофиъдан, Абдуллаҳ розияллаҳу анҳудан: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам (сафардан) қайтганида, уч марта такбир айтар ва: «(Биз) қайтгувчилармиз, иншааллаҳ, тавба қилгувчилармиз, ибодат қилгувчилармиз, ҳамд айтгувчилармиз, Раббимизга сажда қилгувчилармиз. Аллаҳ ваъдасини рост қилди, бандасини нусратлади ва (кофир) тўдаларни ёлғиз Ўзи мағлуб қилди», дер эди.