حَدَّثَنَا عَلِيٌّ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، قَالَ ذَهَبْتُ أَسْأَلُ الزُّهْرِيَّ عَنْ حَدِيثِ الْمَخْزُومِيَّةِ، فَصَاحَ بِي، قُلْتُ لِسُفْيَانَ فَلَمْ تَحْتَمِلْهُ عَنْ أَحَدٍ قَالَ وَجَدْتُهُ فِي كِتَابٍ كَانَ كَتَبَهُ أَيُّوبُ بْنُ مُوسَى عَنِ الزُّهْرِيِّ عَنْ عُرْوَةَ عَنْ عَائِشَةَ ـ رضى الله عنها أَنَّ امْرَأَةً مِنْ بَنِي مَخْزُومٍ سَرَقَتْ، فَقَالُ��ا مَنْ يُكَلِّمُ فِيهَا النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَلَمْ يَجْتَرِئْ أَحَدٌ أَنْ يُكَلِّمَهُ، فَكَلَّمَهُ أُسَامَةُ بْنُ زَيْدٍ، فَقَالَ " إِنَّ بَنِي إِسْرَائِيلَ كَانَ إِذَا سَرَقَ فِيهِمُ الشَّرِيفُ تَرَكُوهُ، وَإِذَا سَرَقَ الضَّعِيفُ قَطَعُوهُ، لَوْ كَانَتْ فَاطِمَةُ لَقَطَعْتُ يَدَهَا ".
Али бизга айтди, Суфён бизга айтди, у деди: Мен Зуҳрийдан Махзумия (аёл) ҳадиси ҳақида сўрашга бордим, у менга бақирди (жаҳли чиқди). Мен Суфёнга: «Уни (ҳадисни) бирортадан эшитиб (ривоят) олмадингми?», дедим. У: «Мен уни Айюб ибн Мусо Зуҳрийдан, Урвадан, Оиша розияллаҳу анҳодан ёзган китобда топдим», деди: Бану Махзумдан бир аёл ўғирлик қилди. Улар: «У ҳақда Набий соллаллаҳу алайҳи васалламга ким гапиради?», дедилар. Ҳеч ким унга гапиришга журъат қилмади. Шунда Усома ибн Зайд унга гапирди. (Набий): «Албатта Бану Исроил — уларда бирор шарафли (котта) киши ўғирлик қилса, уни қўяб юборар, кучсиз (оддий) киши ўғирлик қилса, уни (қўлини) кесар эдилар. Агар Фотима (ўғирлик қилган) бўлса, албатта унинг қўлини кесар эдим», деди.