حَدَّثَنِي الْحَسَنُ بْنُ مُحَمَّدٍ، حَدَّثَنَا أَبُو عَبَّادٍ، يَحْيَى بْنُ عَبَّادٍ حَدَّثَنَا الْمَاجِشُونُ، أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ دِينَارٍ، قَالَ نَظَرَ ابْنُ عُمَرَ يَوْمًا وَهْوَ فِي الْمَسْجِدِ إِلَى رَجُلٍ يَسْحَبُ ثِيَابَهُ فِي نَاحِيَةٍ مِنَ الْمَسْجِدِ فَقَالَ انْظُرْ مَنْ هَذَا لَيْتَ هَذَا عِنْدِي. قَالَ لَهُ إِنْسَانٌ أَمَا تَعْرِفُ هَذَا يَا أَبَا عَبْدِ الرَّحْمَنِ هَذَا مُحَمَّدُ بْنُ أُسَامَةَ، قَالَ فَطَأْطَأَ ابْنُ عُمَرَ رَأْسَهُ، وَنَقَرَ بِيَدَيْهِ فِي الأَرْضِ، ثُمَّ قَالَ لَوْ رَآهُ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم لأَحَبَّهُ.
Ҳасан ибн Муҳаммад менга айтди, Абу Аббод Яҳё ибн Аббод бизга айтди, Можишун бизга айтди, Абдуллаҳ ибн Динор бизга хабар берди, у деди: Ибн Умар бир кун — у масжидда экан — масжиднинг бир четида ўз кийимларини судраб (юрган) бир кишига қаради ва: «Қара, бу ким? Кошки бу (киши) менинг олдимда бўлганида», деди. Бир инсон унга: «Буни танимайсанми, эй Абу Абдураҳмон? Бу Муҳаммад ибн Усома», деди. (Рови) деди: Шунда Ибн Умар бошини қуйи солди ва икки қўли билан ерни нуқди (чизди), сўнг: «Агар Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам уни кўрганида, албатта уни севар эди», деди.