Саҳиҳул Бухорий — 5194-ҳадис

Никоҳ китоби · Эри тўшагидан юз ўгирган аёл

5194-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Никоҳ китоби

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ عَرْعَرَةَ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ قَتَادَةَ، عَنْ زُرَارَةَ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ إِذَا بَاتَتِ الْمَرْأَةُ مُهَاجِرَةً فِرَاشَ زَوْجِهَا لَعَنَتْهَا الْمَلاَئِكَةُ حَتَّى تَرْجِعَ ‏"‏‏.‏

Муҳаммад ибн Аръара, Шуъбадан, у Қатодадан, у Зурорадан, у Абу Ҳурайрадан ривоят қилади: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Агар аёл эри тўшагини тарк қилган (ундан қочган) ҳолда тунаса, то қайтгунча малоикалар уни лаънатлайдилар» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳи Муслим, 3538-ҳадисНикоҳ китоби

Аёл эрининг тўшагини тарк этиб (хафа бўлиб) тунаса, малоикалар унга тонг отгунча лаънат айтадилар

Саҳиҳул Бухорий, 5193-ҳадисНикоҳ китоби

Агар киши хотинини тўшагига чақирса, у эса келишдан бош тортса, тонггача малоикалар уни лаънатлайдилар

Саҳиҳи Муслим, 3536-ҳадисНикоҳ китоби

Аёлга орқа томонидан, (лекин) унинг олдига (қубулга) қовушилса, сўнг у ҳомиладор бўлса, боласи ғилай бўлади

Саҳиҳул Бухорий, 3237-ҳадисЯратилиш бошланиши

Киши хотинини тўшагига чақирса-ю, у рад қилса, у (эр) унга ғазабнок ҳолда тунаса, малоикалар уни (хотинни) тонггача лаънатлайдилар

Сунани Абу Довуд, 2141-ҳадисНикоҳ китоби

Агар киши хотинини ўз тўшагига чақирса-ю, у келмай рад этса ва (киши) унга ғазабланган ҳолда тунни ўтказса, малоикалар тонггача унга лаънат айтадилар.

Саҳиҳи Муслим, 3541-ҳадисНикоҳ китоби

Киши аёлини тўшагига чақирса-ю, у келмаса, у (эр) ундан ғазабланган ҳолда тунаса, малоикалар унга тонг отгунча лаънат айтадилар