Саҳиҳул Бухорий — 5368-ҳадис

Оила нафақаси · Камбағалнинг оиласига нафақаси

5368-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Оила нафақаси

حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ يُونُسَ، حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ سَعْدٍ، حَدَّثَنَا ابْنُ شِهَابٍ، عَنْ حُمَيْدِ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ أَتَى النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم رَجُلٌ فَقَالَ هَلَكْتُ‏.‏ قَالَ ‏"‏ وَلِمَ ‏"‏‏.‏ قَالَ وَقَعْتُ عَلَى أَهْلِي فِي رَمَضَانَ‏.‏ قَالَ ‏"‏ فَأَعْتِقْ رَقَبَةً ‏"‏‏.‏ قَالَ لَيْسَ عِنْدِي‏.‏ قَالَ ‏"‏ فَصُمْ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ ‏"‏‏.‏ قَالَ لاَ أَسْتَطِيعُ‏.‏ قَالَ ‏"‏ فَأَطْعِمْ سِتِّينَ مِسْكِينًا ‏"‏‏.‏ قَالَ لاَ أَجِدُ‏.‏ فَأُتِيَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بِعَرَقٍ فِيهِ تَمْرٌ فَقَالَ ‏"‏ أَيْنَ السَّائِلُ ‏"‏‏.‏ قَالَ هَا أَنَا ذَا‏.‏ قَالَ ‏"‏ تَصَدَّقْ بِهَذَا ‏"‏‏.‏ قَالَ عَلَى أَحْوَجَ مِنَّا يَا رَسُولَ اللَّهِ فَوَالَّذِي بَعَثَكَ بِالْحَقِّ مَا بَيْنَ لاَبَتَيْهَا أَهْلُ بَيْتٍ أَحْوَجُ مِنَّا فَضَحِكَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم حَتَّى بَدَتْ أَنْيَابُهُ قَالَ ‏"‏ فَأَنْتُمْ إِذًا ‏"‏‏.‏

Аҳмад ибн Юнус, Иброҳим ибн Саъддан, у Ибн Шиҳобдан, у Ҳумайд ибн Абдураҳмондан, у Абу Ҳурайрадан (розияллаҳу анҳу) ривоят қилади: Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдига бир киши келиб: Ҳалок бўлдим, деди. У: «Нега?» дедилар. У: Рамазонда аҳлим (хотиним) билан (кундузи) қовушдим, деди. У: «Бир қул озод қил» дедилар. У: Менда (қул) йўқ, деди. У: «Икки ой кетма-кет рўза тут» дедилар. У: Қодир эмасман, деди. У: «Олтмиш мискинни таомлантир» дедилар. У: Тополмайман, деди. Набий соллаллаҳу алайҳи васалламга ичида хурмо бўлган бир сават келтирилди. У: «Сўровчи қани?» дедилар. У: Мана мен, деди. У: «Буни садақа қил» дедилар. У: Биздан муҳтожроққами, эй Расулуллаҳ? Сени ҳақ билан юборган зотга қасам, Мадинанинг икки қора тошлик (чегара)си орасида биздан муҳтожроқ бирор оила йўқ, деди. Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам озиқ тишлари кўрингунча кулдилар ва: «Унда (уни) сизлар (енглар)» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 6087-ҳадисОдоб китоби

Бир қул (бошини) озод қил Бас, кетма-кета икки ой рўза тут Бас, олтмиш мискинни тўйдир Сўровчи қаерда? Буни садақа қил Ундай бўлса, ўзинглар (енглар)

Саҳиҳул Бухорий, 1936-ҳадисРўза китоби

Сенга нима бўлди? Озод қиладиган бир қул топасанми? Бўлмаса, кетма-кет икки ой рўза тутишга қодирмисан? Бўлмаса, олтмиш мискинни таомлантиришни топасанми? Савол берувчи қани? Буни ол ва садақа қил (Бўлмаса) уни…

Саҳиҳи Муслим, 2597-ҳадисРўза китоби

Бир қул топасанми? Йўқ Икки ой рўза тута оласанми? Йўқ Ундай бўлса, олтмиш мискинга таом бер

Сунани Абу Довуд, 2213-ҳадисТалоқ китоби

Сен шундай қилдингми, эй Салама? Бир қул озод қил Унда икки ой кетма-кет рўза тут Унда олтмиш мискинга бир васқ хурмо едир Унда Бану Зурайқнинг садақаси соҳиби олдига бор, у уни сенга берсин, сен олтмиш мискинга…

Саҳиҳул Бухорий, 2600-ҳадисСовға китоби

Бу нима(учун)? Бир қул (озод қилишга) топасанми? Икки ой кетма-кет рўза тутишга қодирмисан? Олтмиш мискинни овқатлантиришга қодирмисан? Буни олиб бориб, садақа қил Бориб, уни ўз аҳлингга едир

Саҳиҳул Бухорий, 6164-ҳадисОдоб китоби

Вой сенга Бир қул озод қил Бас, кетма-кета икки ой рўза тут Бас, олтмиш мискинни тўйдир Уни ол ва садақа қил Уни ол Вой сенга (вайлака)