Саҳиҳул Бухорий — 6164-ҳадис

Одоб китоби · Вайлака (ҳолингга вой) ибораси

6164-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Одоб китоби

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ مُقَاتِلٍ أَبُو الْحَسَنِ، أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللَّهِ، أَخْبَرَنَا الأَوْزَاعِيُّ، قَالَ حَدَّثَنِي ابْنُ شِهَابٍ، عَنْ حُمَيْدِ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ـ رضى الله عنه أَنَّ رَجُلاً، أَتَى رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ هَلَكْتُ‏.‏ قَالَ ‏"‏ وَيْحَكَ ‏"‏‏.‏ قَالَ وَقَعْتُ عَلَى أَهْلِي فِي رَمَضَانَ‏.‏ قَالَ ‏"‏ أَعْتِقْ رَقَبَةً ‏"‏‏.‏ قَالَ مَا أَجِدُهَا‏.‏ قَالَ ‏"‏ فَصُمْ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ ‏"‏‏.‏ قَالَ لاَ أَسْتَطِيعُ‏.‏ قَالَ ‏"‏ فَأَطْعِمْ سِتِّينَ مِسْكِينًا ‏"‏‏.‏ قَالَ مَا أَجِدُ‏.‏ فَأُتِيَ بِعَرَقٍ فَقَالَ ‏"‏ خُذْهُ فَتَصَدَّقْ بِهِ ‏"‏‏.‏ فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ أَعَلَى غَيْرِ أَهْلِي فَوَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ مَا بَيْنَ طُنُبَىِ الْمَدِينَةِ أَحْوَجُ مِنِّي‏.‏ فَضَحِكَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم حَتَّى بَدَتْ أَنْيَابُهُ قَالَ ‏"‏ خُذْهُ ‏"‏‏.‏ تَابَعَهُ يُونُسُ عَنِ الزُّهْرِيِّ‏.‏ وَقَالَ عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ خَالِدٍ عَنِ الزُّهْرِيِّ وَيْلَكَ‏.‏

Муҳаммад ибн Муқотил Абул Ҳасан, Абдуллаҳдан: Бизга Авзоий: Менга Ибн Шиҳоб, у Ҳумайд ибн Абдураҳмондан, у Абу Ҳурайрадан (розияллаҳу анҳу) айтиб берди: Бир киши Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдига келиб: Эй Расулуллаҳ, ҳалок бўлдим, деди. У: «Вой сенга» дедилар. У: Рамазонда хотинимга яқинлашдйм (жимаъ қилдим), деди. У: «Бир қул озод қил» дедилар. У: Топмайман, деди. У: «Бас, кетма-кета икки ой рўза тут» дедилар. У: Қодир эмасман, деди. У: «Бас, олтмиш мискинни тўйдир» дедилар. У: Топмайман, деди. Шунда (Набийга) бир сават (хурмо) келтирилди. У: «Уни ол ва садақа қил» дедилар. У: Эй Расулуллаҳ, ўз аҳлимдан бошқага(ми)? Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, Мадинанинг икки чети орасида мендан муҳтожроқ (киши) йўқ, деди. Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам — озиқ тишлари кўрингунча — кулдилар ва: «Уни ол» дедилар. Буни Юнус Зуҳрийдан мутобаъа қилди. Абдураҳмон ибн Холид Зуҳрийдан: «Вой сенга (вайлака)» деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Абу Довуд, 2213-ҳадисТалоқ китоби

Сен шундай қилдингми, эй Салама? Бир қул озод қил Унда икки ой кетма-кет рўза тут Унда олтмиш мискинга бир васқ хурмо едир Унда Бану Зурайқнинг садақаси соҳиби олдига бор, у уни сенга берсин, сен олтмиш мискинга…

Сунани Абу Довуд, 2392-ҳадисРўза китоби

Топа олмайман Ўтир Буни олгин ва садақа қилгин Эй Расулуллаҳ, мендан муҳтожроқ бирор киши йўқ Уни ўзинг егин Бир киши (рўзасини) бузди Ё бир қул озод қиласан, ё икки ой рўза тутасан, ё олтмиш мискинни…

Саҳиҳул Бухорий, 6087-ҳадисОдоб китоби

Бир қул (бошини) озод қил Бас, кетма-кета икки ой рўза тут Бас, олтмиш мискинни тўйдир Сўровчи қаерда? Буни садақа қил Ундай бўлса, ўзинглар (енглар)

Сунани Абу Довуд, 2214-ҳадисТалоқ китоби

Аллаҳдан қўрқ, ахир у сенинг амакингнинг ўғлидир Бир қул озод қилсин Унда икки ой кетма-кет рўза тутсин Унда олтмиш мискинга таом берсин Яхши қилибсан, бор, унинг номидан шу билан олтмиш мискинга таом бер ва…

Сунани Термизий, 1200-ҳадисТалоқ ва лиъон китоби

Бир қул озод қил, (Қул) топа олмайман, Ундай бўлса, икки ой кетма-кет рўза тут, Буни уддалай олмайман, Олтмиш мискинга таом едир, Топа олмайман, Унга ана ўша арақ (саватдаги хурмо)ни бер, Олтмиш мискинга таом…

Саҳиҳул Бухорий, 5368-ҳадисОила нафақаси

Нега? Бир қул озод қил Икки ой кетма-кет рўза тут Олтмиш мискинни таомлантир Сўровчи қани? Буни садақа қил Унда (уни) сизлар (енглар)