حَدَّثَنَا مُوسَى، حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ، أَخْبَرَنَا ابْنُ شِهَابٍ، عَنْ حُمَيْدِ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ أَتَى رَجُلٌ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ هَلَكْتُ وَقَعْتُ عَلَى أَهْلِي فِي رَمَضَانَ. قَالَ " أَعْتِقْ رَقَبَةً ". قَالَ لَيْسَ لِي. قَالَ " فَصُمْ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ ". قَالَ لاَ أَسْتَطِيعُ. قَالَ " فَأَطْعِمْ سِتِّينَ مِسْكِينًا ". قَالَ لاَ أَجِدُ. فَأُتِيَ بِعَرَقٍ فِيهِ تَمْرٌ ـ قَالَ إِبْرَاهِيمُ الْعَرَقُ الْمِكْتَلُ فَقَالَ " أَيْنَ السَّائِلُ تَصَدَّقْ بِهَا ". قَالَ عَلَى أَفْقَرَ مِنِّي وَاللَّهِ مَا بَيْنَ لاَبَتَيْهَا أَهْلُ بَيْتٍ أَفْقَرُ مِنَّا. فَضَحِكَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم حَتَّى بَدَتْ نَوَاجِذُهُ. قَالَ " فَأَنْتُمْ إِذًا ".
Мусо, Иброҳимдан: Бизга Ибн Шиҳоб, у Ҳумайд ибн Абдураҳмондан хабар берди: Абу Ҳурайра (розияллаҳу анҳу): Бир киши Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдига келиб: Ҳалок бўлдим — Рамазонда хотинимга яқинлашдйм (жимаъ қилдим), деди. У: «Бир қул (бошини) озод қил» дедилар. У: Менда (қул) йўқ, деди. У: «Бас, кетма-кета икки ой рўза тут» дедилар. У: Қодир эмасман, деди. У: «Бас, олтмиш мискинни тўйдир» дедилар. У: Топмайман, деди. Шунда (Набийга) ичида хурмо бўлган бир сават (арақ) келтирилди — Иброҳим: Арақ — сават(миктал)дир (деди) — У: «Сўровчи қаерда? Буни садақа қил» дедилар. У: Мендан камбағалроққами? Валлаҳи, унинг (Мадинанинг) икки қора тошли (чегара)си орасида биздан камбағалроқ уй аҳли йўқ, деди. Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам — озуқ тишлари кўрингунча — кулдилар ва: «Ундай бўлса, ўзинглар (енглар)» дедилар.