حَدَّثَنِي عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ إِبْرَاهِيمَ، حَدَّثَنَا الْوَلِيدُ، عَنِ الأَوْزَاعِيِّ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، عَنْ أَبِي سَلَمَةَ، وَالضَّحَّاكِ، عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، قَالَ بَيْنَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَقْسِمُ ذَاتَ يَوْمٍ قِسْمًا فَقَالَ ذُو الْخُوَيْصِرَةِ ـ رَجُلٌ مِنْ بَنِي تَمِيمٍ ـ يَا رَسُولَ اللَّهِ اعْدِلْ. قَالَ " وَيْلَكَ مَنْ يَعْدِلُ إِذَا لَمْ أَعْدِلْ ". فَقَالَ عُمَرُ ائْذَنْ لِي فَلأَضْرِبْ عُنُقَهُ. قَالَ " لاَ، إِنَّ لَهُ أَصْحَابًا يَحْقِرُ أَحَدُكُمْ صَلاَتَهُ مَعَ صَلاَتِهِمْ، وَصِيَامَهُ مَعَ صِيَامِهِمْ، يَمْرُقُونَ مِنَ الدِّينِ كَمُرُوقِ السَّهْمِ مِنَ الرَّمِيَّةِ، يُنْظَرُ إِلَى نَصْلِهِ فَلاَ يُوجَدُ فِيهِ شَىْءٌ، ثُمَّ يُنْظَرُ إِلَى رِصَافِهِ فَلاَ يُوجَدُ فِيهِ شَىْءٌ، ثُمَّ يُنْظَرُ إِلَى نَضِيِّهِ فَلاَ يُوجَدُ فِيهِ شَىْءٌ، ثُمَّ يُنْظَرُ إِلَى قُذَذِهِ فَلاَ يُوجَدُ فِيهِ شَىْءٌ، سَبَقَ الْفَرْثَ وَالدَّمَ، يَخْرُجُونَ عَلَى حِينِ فُرْقَةٍ مِنَ النَّاسِ، آيَتُهُمْ رَجُلٌ إِحْدَى يَدَيْهِ مِثْلُ ثَدْىِ الْمَرْأَةِ، أَوْ مِثْلُ الْبَضْعَةِ تَدَرْدَرُ ". قَالَ أَبُو سَعِيدٍ أَشْهَدُ لَسَمِعْتُهُ مِنَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَأَشْهَدُ أَنِّي كُنْتُ مَعَ عَلِيٍّ حِينَ قَاتَلَهُمْ، فَالْتُمِسَ فِي الْقَتْلَى، فَأُتِيَ بِهِ عَلَى النَّعْتِ الَّذِي نَعَتَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم.
Абдураҳмон ибн Иброҳим, Валиддан, у Авзоийдан, у Зуҳрийдан, у Абу Салама ва Заҳҳокдан, у Абу Саид Худрийдан ривоят қилади: У: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бир куни бир тақсимотни тақсимлаётган пайтда, Зул-Хувайсира — Бану Тамимдан бир киши — : Эй Расулуллаҳ, адолат қил, деди. У: «Вой сенга, мен адолат қилмасам, ким адолат қилади?» дедилар. Умар: Менга изн беринг, мен унинг бўйнини урай, деди. У: «Йўқ, албатта унинг шериклари (издошлари) бор — сизларнинг бирингиз ўз намозини уларнинг намози билан, ўз рўзасини уларнинг рўзаси билан (таққослаб) камситади (менсимайди) — улар дийндан — ўқ овдан (овга отилган ўқ) ўтиб чиқгандек — ўтиб (чиқиб) кетадилар: унинг пайконига қаралса, унда бирор нарса (қон) топилмайди; сўнг унинг боғичига қаралса, унда бирор нарса топилмайди; сўнг унинг ёғочига қаралса, унда бирор нарса топилмайди; сўнг унинг патига қаралса, унда бирор нарса топилмайди — у (ўқ) нажас ва қондан ўтиб кетди (тезлиги сабабли). Уларнинг аломати — бир қўли аёлнинг кўкрагидек ёки бир парча гўштдек липиллаб турадиган бир кишидир. Улар одамлар бўлинган (ихтилофли) пайтда чиқадилар» дедилар. Абу Саид: Мен гувоҳлик бераманки, мен буни Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан эшитдйм, ва гувоҳлик бераманки, мен Али улар билан уришган пайтда у билан бирга эдим. (Ўша киши) ўлдирилганлар ичида қидирилди ва Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам таърифлаган таъриф бўйича у (жасад) келтирилди, деди.