Саҳиҳул Бухорий — 5581-ҳадис

Ичимликлар китоби · Узумдан тайёрланган хамр

5581-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Ичимликлар китоби

حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ، حَدَّثَنَا يَحْيَى، عَنْ أَبِي حَيَّانَ، حَدَّثَنَا عَامِرٌ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ ـ رضى الله عنهما ـ قَامَ عُمَرُ عَلَى الْمِنْبَرِ فَقَالَ أَمَّا بَعْدُ نَزَلَ تَحْرِيمُ الْخَمْرِ وَهْىَ مِنْ خَمْسَةٍ الْعِنَبِ وَالتَّمْرِ وَالْعَسَلِ وَالْحِنْطَةِ وَالشَّعِيرِ، وَالْخَمْرُ مَا خَامَرَ الْعَقْلَ‏.‏

Мусаддад, Яҳёдан, у Абу Ҳайёндан: Бизга Омир, у Ибн Умардан (розияллаҳу анҳумо) айтиб берди: Умар минбарга туриб: Амма баъд, хамрнинг ҳаром қилиниши нозил бўлди, у беш (нарса)дан: узум, хурмо, асал, буғдой ва арпадан (қилинади). Хамр — ақлни тўсган (парда қилган) нарсадир, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 5588-ҳадисИчимликлар китоби

У: Умар Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг минбарида хутба қилиб: Албатта хамрнинг ҳаром қилиниши нозил бўлди, у беш нарсадан: узум, хурмо, буғдой, арпа ва асалдан (қилинади). Хамр — ақлни тўсган нарсадир.…

Саҳиҳул Бухорий, 3583-ҳадисПайғамбар ва саҳобалар фазилатлари

Ибн Умар розияллаҳу анҳумодан: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бир хурмо устуни (жизъ)га суяниб хутба қилар эди. Мимбар ясаб олганида, унга (мимбарга) ўтди. Шунда (хурмо) устуни нола қилди (йиғлади). (Набий) унга…

Саҳиҳул Бухорий, 5594-ҳадисИчимликлар китоби

Мусаддад, Яҳёдан, у Суфёндан: Менга Сулаймон, у Иброҳим Таймийдан, у Ҳорис ибн Сувайддан, у Алидан (розияллаҳу анҳу) айтиб берди: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам қовоқ (идиш) ва смола сурилган (идиш)дан…

Саҳиҳул Бухорий, 4320-ҳадисҒазотлар китоби

Биз Ҳунайндан қайтганимизда, Умар Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан жоҳилиятда назр қилган бир эътикоф ҳақида сўради. Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам унга уни бажаришни буюрди. Баъзилари: Ҳаммод Айюбдан, у…

Саҳиҳул Бухорий, 5489-ҳадисОв ва сўйиш

Мусаддад, Яҳёдан, у Шуъбадан: Менга Ҳишом ибн Зайд, у Анас ибн Моликдан (розияллаҳу анҳу) айтиб берди: У: Биз Марриз Заҳронда бир қуённи (ин)дан ҳуркитиб (чиқариб) юбордик. (Одамлар) унинг ортидан югурдилар, то…

Саҳиҳи Муслим, 3854-ҳадисСавдо китоби

ҳаммаси Айюбдан, у Нофиъдан, у Ибн Умардан, у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан; (ҳ) ва бизга Ибн ал-Мусанно ва Ибн Абу Умар ривоят қилиб: бизга Абдулваҳҳоб ривоят қилиб деди: Мен Яҳё ибн Саидни эшитдим; (ҳ)…