Саҳиҳул Бухорий — 6167-ҳадис

Одоб китоби · Вайлака (ҳолингга вой) ибораси

6167-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Одоб китоби

حَدَّثَنَا عَمْرُو بْنُ عَاصِمٍ، حَدَّثَنَا هَمَّامٌ، عَنْ قَتَادَةَ، عَنْ أَنَسٍ، أَنَّ رَجُلاً، مِنْ أَهْلِ الْبَادِيَةِ أَتَى النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ مَتَى السَّاعَةُ قَائِمَةٌ قَالَ ‏"‏ وَيْلَكَ وَمَا أَعْدَدْتَ لَهَا ‏"‏‏.‏ قَالَ مَا أَعْدَدْتُ لَهَا إِلاَّ أَنِّي أُحِبُّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ‏.‏ قَالَ ‏"‏ إِنَّكَ مَعَ مَنْ أَحْبَبْتَ ‏"‏‏.‏ فَقُلْنَا وَنَحْنُ كَذَلِكَ‏.‏ قَالَ ‏"‏ نَعَمْ ‏"‏‏.‏ فَفَرِحْنَا يَوْمَئِذٍ فَرَحًا شَدِيدًا، فَمَرَّ غُلاَمٌ لِلْمُغِيرَةِ وَكَانَ مِنْ أَقْرَانِي فَقَالَ ‏"‏ إِنْ أُخِّرَ هَذَا فَلَنْ يُدْرِكَهُ الْهَرَمُ حَتَّى تَقُومَ السَّاعَةُ ‏"‏‏.‏ وَاخْتَصَرَهُ شُعْبَةُ عَنْ قَتَادَةَ سَمِعْتُ أَنَسًا عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم‏.‏

Амр ибн Осим, Ҳаммомдан, у Қатодадан, у Анасдан ривоят қилади: Чўл аҳлидан бир киши Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдига келиб: Эй Расулуллаҳ, Соат (қиёмат) қачон қойим бўлади? деди. У: «Вой сенга, сен унинг учун нима тайёрладинг?» дедилар. У: Мен унинг учун — Аллаҳни ва Унинг Расулини севишимдан бошқа — бирор нарса тайёрламадйм, деди. У: «Сен ўзинг севган киши билан (бирга)сан» дедилар. Биз: Биз ҳам шундаймизми? дедик. У: «Ҳа» дедилар. Биз ўша куни қаттиқ хурсанд бўлдик. Муғийранинг бир ғуломи ўтди — у менинг тенгдошларимдан эди. У: «Агар бу (бола) кечиктирилса (узоқ яшаса), унга қарилик етмай туриб (ёшлигида) Соат (қиёмат) қойим бўлади» дедилар. Буни Шуъба Қатодадан: Анасни эшитдйм, у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан (деб) қисқароқ айтди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Термизий, 2385-ҳадисЗуҳд китоби

Эй Расулуллаҳ, қиёмат соати қачон қоим бўлади? Қиёмат соати ҳақида сўраган киши қани? Мен, эй Расулуллаҳ, Унга нима тайёрладинг? Эй Расулуллаҳ, мен унга кўп намоз ва рўза тайёрламадим, фақат мен Аллаҳ ва Унинг…

Саҳиҳул Бухорий, 3688-ҳадисСаҳобалар китоби

Қиёмат қачон? Сен унга нима тайёрладинг? Ҳеч нарса, фақат мен Аллаҳни ва Унинг Расули соллаллаҳу алайҳи васалламни севаман Сен севган кишинг билан биргасан Сен севган кишинг билан биргасан

Саҳиҳи Муслим, 6715-ҳадисЯхшилик, қариндошлик риштаси

ахбарана ҳаддасана Ё Расулуллаҳ, қиёмат қачон бўлади? Сен унга нима тайёрладинг? Ё Расулуллаҳ, мен унга кўп намоз, рўза ва садақа тайёрламаганман, лекин мен Аллаҳ ва Унинг Расулини севаман Бас, сен севган…

Саҳиҳи Муслим, 6711-ҳадисЯхшилик, қариндошлик риштаси

Ё Расулуллаҳ, қиёмат қачон бўлади? Сен унга нима тайёрладинг? Лекин мен Аллаҳ ва Унинг Расулини севаман Бас, сен севган кишинг билан биргасан ахбарана Мен унга кўп нарса тайёрламадим, лекин нафсимни шунга…

Саҳиҳи Муслим, 6712-ҳадисЯхшилик, қариндошлик риштаси

Ё Расулуллаҳ, қиёмат қачон бўлади? Сен унга нима тайёрладинг? Лекин мен Аллаҳ ва Унинг Расулини севаман Бас, сен севган кишинг билан биргасан ахбарана Мен унга кўп нарса тайёрламадим, лекин нафсимни шунга…

Сунани Насоий, 3402-ҳадисТалоқ китоби

Айтинг-чи, эй Осим, агар бир киши хотинининг олдида (бегона) бир эркакни топиб қолса, уни ўлдирадими? У ҳолда уни (қасос сифатида) ўлдиришадими? Ёки у қандай қилсин? Эй Осим, мен учун Расулуллаҳ (соллаллаҳу…