حَدَّثَنَا أَبُو نُعَيْمٍ، حَدَّثَنَا سَعِيدُ بْنُ عُبَيْدٍ، عَنْ بُشَيْرِ بْنِ يَسَارٍ، زَعَمَ أَنَّ رَجُلاً، مِنَ الأَنْصَارِ يُقَالُ لَهُ سَهْلُ بْنُ أَبِي حَثْمَةَ أَخْبَرَهُ أَنَّ نَفَرًا مِنْ قَوْمِهِ انْطَلَقُوا إِلَى خَيْبَرَ فَتَفَرَّقُوا فِيهَا، وَوَجَدُوا أَحَدَهُمْ قَتِيلاً، وَقَالُوا لِلَّذِي وُجِدَ فِيهِمْ قَتَلْتُمْ صَاحِبَنَا. قَالُوا مَا قَتَلْنَا وَلاَ عَلِمْنَا قَاتِلاً. فَانْطَلَقُوا إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ انْطَلَقْنَا إِلَى خَيْبَرَ فَوَجَدْنَا أَحَدَنَا قَتِيلاً. فَقَالَ " الْكُبْرَ الْكُبْرَ ". فَقَالَ لَهُمْ " تَأْتُونَ بِالْبَيِّنَةِ عَلَى مَنْ قَتَلَهُ ". قَالُوا مَا لَنَا بَيِّنَةٌ. قَالَ " فَيَحْلِفُونَ ". قَالُوا لاَ نَرْضَى بِأَيْمَانِ الْيَهُودِ. فَكَرِهَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم أَنْ يُبْطِلَ دَمَهُ، فَوَدَاهُ مِائَةً مِنْ إِبِلِ الصَّدَقَةِ.
Саҳл ибн Абу Ҳасма (ривоят қилди): Унинг қавмидан бир неча киши Хайбарга борди, у ерда тарқаб кетди, улардан бирини ўлдирилган топдилар. Улар ўзлари топган (жойдаги)ларга: "Бизнинг шеригимизни сиз ўлдирдингиз" дедилар. Улар: "Биз ўлдирмадик, қотилни ҳам билмаймиз" дедилар. Улар Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га келдилар ва: "Эй Расулуллаҳ, биз Хайбарга бордик, биримизни ўлдирилган топдик" дедилар. Деди: "Каттангиз (гапирсин), каттангиз (гапирсин)." Уларга: "Уни ким ўлдирганига баййина (далил) келтирасизми?" деди. Улар: "Бизда баййина йўқ" дедилар. Деди: "Ундай бўлса, улар (яҳудийлар) қасам ичсин." Улар: "Яҳудийларнинг қасамига рози эмасмиз" дедилар. Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) унинг қонини бекор қилишни ёқтирмади, уни садақа туяларидан юзтаси билан дия қилди (қон пули тўлади).