وَحَدَّثَنِي عَلِيُّ بْنُ حُجْرٍ السَّعْدِيُّ، حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ مُسْهِرٍ أَبُو الْحَسَنِ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، بْنِ عَطَاءٍ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ بُرَيْدَةَ، عَنْ أَبِيهِ، - رضى الله عنه - قَالَ بَيْنَا أَنَا جَالِسٌ، عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم إِذْ أَتَتْهُ امْرَأَةٌ فَقَالَتْ إِنِّي تَصَدَّقْتُ عَلَى أُمِّي بِجَارِيَةٍ وَإِنَّهَا مَاتَتْ - قَالَ - فَقَالَ " وَجَبَ أَجْرُكِ وَرَدَّهَا عَلَيْكِ الْمِيرَاثُ " . قَالَتْ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّهُ كَانَ عَلَيْهَا صَوْمُ شَهْرٍ أَفَأَصُومُ عَنْهَا قَالَ " صُومِي عَنْهَا " . قَالَتْ إِنَّهَا لَمْ تَحُجَّ قَطُّ أَفَأَحُجُّ عَنْهَا قَالَ " حُجِّي عَنْهَا " .
Бурайда отасидан (розияллаҳу анҳу) айтди: Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг ҳузурида ўтирган пайтимда, унга бир аёл келди ва: «Мен онамга бир чўри садақа (ҳадя) қилган эдим, у (онам) эса вафот этди» деди. Бас у: «Ажринг вожиб бўлди (собит бўлди), мерос эса уни сенга қайтарди» деди. У: «Эй Расулуллаҳ, албатта унинг зиммасида бир ой рўза(қарзи) бор эди; мен унинг номидан рўза тутайми?» деди. У: «Унинг номидан рўза тут» деди. У: «Албатта у ҳеч ҳаж қилмаган эди; мен унинг номидан ҳаж қилайми?» деди. У: «Унинг номидан ҳаж қил» деди.