حَدَّثَنَا أَبُو الرَّبِيعِ الْعَتَكِيُّ، حَدَّثَنَا حَمَّادُ بْنُ زَيْدٍ، عَنْ هِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ، عَنْ أَبِيهِ، أَنَّ أَرْوَى بِنْتَ أُوَيْسٍ، ادَّعَتْ عَلَى سَعِيدِ بْنِ زَيْدٍ أَنَّهُ أَخَذَ شَيْئًا مِنْ أَرْضِهَا فَخَاصَمَتْهُ إِلَى مَرْوَانَ بْنِ الْحَكَمِ . فَقَالَ سَعِيدٌ أَنَا كُنْتُ آخُذُ مِنْ أَرْضِهَا شَيْئًا بَعْدَ الَّذِي سَمِعْتُ مِنْ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ وَمَا سَمِعْتَ مِنْ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ " مَنْ أَخَذَ شِبْرًا مِنَ الأَرْضِ ظُلْمًا طُوِّقَهُ إِلَى سَبْعِ أَرَضِينَ " . فَقَالَ لَهُ مَرْوَانُ لاَ أَسْأَلُكَ بَيِّنَةً بَعْدَ هَذَا . فَقَالَ اللَّهُمَّ إِنْ كَانَتْ كَاذِبَةً فَعَمِّ بَصَرَهَا وَاقْتُلْهَا فِي أَرْضِهَا . قَالَ فَمَا مَاتَتْ حَتَّى ذَهَبَ بَصَرُهَا ثُمَّ بَيْنَا هِيَ تَمْشِي فِي أَرْضِهَا إِذْ وَقَعَتْ فِي حُفْرَةٍ فَمَاتَتْ .
Бизга Абур-Рабийъ ал-Атакий ривоят қилди, бизга Ҳаммод ибн Зайд Ҳишом ибн Урвадан, у отасидан ривоят қилди: Арво бинти Увайс Саъийд ибн Зайднинг унинг еридан бирор нарса олганини даъво қилиб, у билан Марвон ибн ал-Ҳакам ҳузурида даъволашди. Саъийд деди: «Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламдан эшитганимдан кейин унинг еридан бирор нарса олармидим?» (Марвон) деди: «Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламдан нима эшитдинг?» У деди: «Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: ‹Ким ердан бир қарич жойни зулм билан олса, етти қават ергача (ўша жой) бўйнига ҳалқа қилиб тақилади.›» Марвон унга: «Бундан кейин сендан далил сўрамайман», деди. Сўнг (Саъийд) деди: «Аллаҳим, агар у ёлғончи бўлса, кўзини кўр қил ва уни ўз ерида ўлдир.» (Рови) деди: У кўзи кўр бўлмагунча ўлмади. Сўнг ўз ерида юрар экан, бир ўрага йиқилди ва ўлди.