أَخْبَرَنَا سُوَيْدُ بْنُ نَصْرٍ، قَالَ أَنْبَأَنَا عَبْدُ اللَّهِ، عَنْ أَبِي بَكْرٍ النَّهْشَلِيِّ، عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ الأَسْوَدِ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم صَلَّى إِحْدَى صَلاَتَىِ الْعَشِيِّ خَمْسًا فَقِيلَ لَهُ أَزِيدَ فِي الصَّلاَةِ فَقَالَ " وَمَا ذَاكَ " . قَالُوا صَلَّيْتَ خَمْسًا . قَالَ " إِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ أَنْسَى كَمَا تَنْسَوْنَ وَأَذْكُرُ كَمَا تَذْكُرُونَ " . فَسَجَدَ سَجْدَتَيْنِ ثُمَّ انْفَتَلَ .
Бизга Сувайд ибн Наср хабар бериб, деди: бизга Абдуллаҳ, Абу Бакр ан-Наҳшалийдан, у Абдурраҳмон ибн ал-Асваддан, у отасидан, у Абдуллаҳ (розияллаҳу анҳу)дан хабар бердики, Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) икки кундузги намоздан бирини беш (ракаат) ўқидилар. Шунда У кишига: «Намозга (ракаат) қўшилдими?» дейилди. У: «Бу нима (деган гап)?» дедилар. Улар: «Сиз беш (ракаат) ўқидингиз,» дедилар. У: «Мен ҳам фақат бир башар (инсон)ман, сизлар унутгандек унутаман ва сизлар эслагандек эслайман,» дедилар. Сўнг икки сажда қилдилар, кейин (намоздан) қайтдилар (салом бердилар).