Сунани Насоий — 2389-ҳадис

Рўза китоби · Бир кун рўза тутиб, бир кун тутмаслик

2389-ҳадисСунани Насоий · Рўза китоби

أَخْبَرَنَا مُحَمَّدُ بْنُ مَعْمَرٍ، قَالَ حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ حَمَّادٍ، قَالَ حَدَّثَنَا أَبُو عَوَانَةَ، عَنْ مُغِيرَةَ، عَنْ مُجَاهِدٍ، قَالَ قَالَ لِي عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عَمْرٍو أَنْكَحَنِي أَبِي امْرَأَةً ذَاتَ حَسَبٍ فَكَانَ يَأْتِيهَا فَيَسْأَلُهَا عَنْ بَعْلِهَا، فَقَالَتْ نِعْمَ الرَّجُلُ مِنْ رَجُلٍ لَمْ يَطَأْ لَنَا فِرَاشًا وَلَمْ يُفَتِّشْ لَنَا كَنَفًا مُنْذُ أَتَيْنَاهُ ‏.‏ فَذَكَرَ ذَلِكَ لِلنَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ ‏"‏ ائْتِنِي بِهِ ‏"‏ ‏.‏ فَأَتَيْتُهُ مَعَهُ فَقَالَ ‏"‏ كَيْفَ تَصُومُ ‏"‏ ‏.‏ قُلْتُ كُلَّ يَوْمٍ ‏.‏ قَالَ ‏"‏ صُمْ مِنْ كُلِّ جُمُعَةٍ ثَلاَثَةَ أَيَّامٍ ‏"‏ ‏.‏ قُلْتُ إِنِّي أُطِيقُ أَفْضَلَ مِنْ ذَلِكَ ‏.‏ قَالَ ‏"‏ صُمْ يَوْمَيْنِ وَأَفْطِرْ يَوْمًا ‏"‏ ‏.‏ قَالَ إِنِّي أُطِيقُ أَفْضَلَ مِنْ ذَلِكَ ‏.‏ قَالَ ‏"‏ صُمْ أَفْضَلَ الصِّيَامِ صِيَامَ دَاوُدَ عَلَيْهِ السَّلاَمُ صَوْمُ يَوْمٍ وَفِطْرُ يَوْمٍ ‏"‏ ‏.‏

Бизга Муҳаммад ибн Маъмар хабар бериб, у деди: бизга Яҳё ибн Ҳаммод ривоят қилди, у деди: бизга Абу Авона, Муғирадан, у Мужоҳиддан ривоят қилди, у деди: менга Абдуллаҳ ибн Амр дедики: отам мени насл-насабли бир аёлга уйлантирган эди, у (отам) унинг олдига келиб, эри ҳақида сўрарди. У (аёл): «У киши қандай яхши эркак! Биз унинг олдига келганимиздан бери у бизнинг тўшагимизга яқинлашмади ва бизнинг ёпиқ жойимизни титкиламади,» деди. (Отам) буни Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га айтди, у: «Уни менга олиб кел,» дедилар. Мен у билан (Набийнинг) олдиларига келдим. У: «Қандай рўза тутасан?» дедилар. Мен: «Ҳар куни,» дедим. У: «Ҳар ҳафтада уч кун рўза тут,» дедилар. Мен: «Мен бундан афзалини қила оламан,» дедим. У: «Икки кун рўза тут, бир кун (рўзангни) оч,» дедилар. У: «Мен бундан афзалини қила оламан,» деди. У: «Рўзаларнинг энг афзали Довуд (алайҳиссалом)нинг рўзасини тут: бир кун рўза тутиш, бир кун (рўзани) очиш,» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 2391-ҳадисРўза китоби

Сен кечаси қоим бўлиб, кундузи рўза тутармишсан, деб менга хабар берилмадими? Албатта (шундай), Бундай қилмагин! Ухла ва қоим бўл, рўза тут ва (рўзангни) оч. Чунки кўзингнинг сенинг зиммангда ҳаққи бор,…

Сунани Насоий, 2392-ҳадисРўза китоби

Тирик эканман, албатта кечаси қоим бўламан ва кундузи рўза тутаман, Буни айтган сенсанми? Буни мен айтдим, эй Расулуллаҳ, Сен бунга қодир бўла олмайсан. Бас, рўза тут ва (рўзангни) оч, ухла ва қоим бўл, ойда уч…

Саҳиҳи Муслим, 2729-ҳадисРўза китоби

Яшар эканман, албатта кечани (тўлиқ) қоим турар(ибодат қилар)ман ва кундузни (тўлиқ) рўза тутаман Буни айтаётган сенмисан? Уни айтдим, эй Расулуллаҳ Албатта сен бунга қодир бўлмайсан; бас рўза тут ва ифтор қил;…

Саҳиҳи Муслим, 2746-ҳадисРўза китоби

Сен қанай рўза тутасан? Биз Аллаҳни Робб (деб), исломни дийн (деб) ва Муҳаммадни Набий (деб) қабул қилдик (розимиз); Аллаҳнинг ғазабидан ва Расулининг ғазабидан Аллаҳга паноҳ тилаймиз Эй Расулуллаҳ, бутун даҳрни…

Сунани Насоий, 2390-ҳадисРўза китоби

Эрингни қандай кўряпсан? У киши қандай яхши эркак — кечаси ухламайди ва кундузи (рўзасини) очмайди, Мен сени мусулмонлардан бўлган бир аёлга уйлантирдим, сен эса уни (ҳақдан) тўсиб қўйибсан, Лекин мен…

Саҳиҳи Муслим, 2730-ҳадисРўза китоби

Сен даҳрни рўза тутиб, ҳар кеча Қуръанни ўқийдиганинг менга хабар берилмадими? Ҳа, эй Аллаҳнинг Набийси; мен бу билан фақат яхшиликни кўзлади м Сен учун ҳар ойдан уч кун рўза тутишинг етарли Эй Аллаҳнинг…