أَخْبَرَنَا أَحْمَدُ بْنُ حَفْصٍ، قَالَ حَدَّثَنِي أَبِي قَالَ، حَدَّثَنِي إِبْرَاهِيمُ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ أَبِي عَرُوبَةَ، عَنْ عَامِرٍ الأَحْوَلِ، عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " لا يَرْجِعُ أَحَدٌ فِي هِبَتِهِ إِلاَّ وَالِدٌ مِنْ وَلَدِهِ وَالْعَائِدُ فِي هِبَتِهِ كَالْعَائِدِ فِي قَيْئِهِ " .
Бизга Аҳмад ибн Ҳафс хабар бериб деди: менга отам ривоят қилиб деди: менга Иброҳим, Саид ибн Абу Арўбадан, у Омир ал-Аҳвалдан, у Амр ибн Шуайбдан, у отасидан, у бобосидан (ривоят қилиб) деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Ҳеч ким берган ҳадясини қайтариб олмайди, фақат ота ўз фарзандидан (қайтариб олиши мумкин). Ҳадясини қайтариб олувчи худди қусуғига қайтувчи кабидир,» дедилар.