حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ، حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ زَكَرِيَّا بْنِ أَبِي زَائِدَةَ، عَنْ دَاوُدَ بْنِ أَبِي هِنْدٍ، عَنْ عِكْرِمَةَ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ قَالَتْ قُرَيْشٌ لِيَهُودَ اعْطُونَا شَيْئًا نَسْأَلُ عَنْهُ هَذَا الرَّجُلَ فَقَالَ سَلُوهُ عَنِ الرُّوحِ قَالَ فَسَأَلُوهُ عَنِ الرُّوحِ فَأَنْزَلَ اللَّهُ : (وَ يَسْأَلُونَكَ عَنِ الرُّوحِ قُلِ الرُّوحُ مِنْ أَمْرِ رَبِّي وَمَا أُوتِيتُمْ مِنَ الْعِلْمِ إِلاَّ قَلِيلاً ) قَالُوا أُوتِينَا عِلْمًا كَثِيرًا التَّوْرَاةُ وَمَنْ أُوتِيَ التَّوْرَاةَ فَقَدْ أُوتِيَ خَيْرًا كَثِيرًا فَأُنْزِلَتْْ: ( قُلْ لَوْ كَانَ الْبَحْرُ مِدَادًا لِكَلِمَاتِ رَبِّي لَنَفِدَ الْبَحْرُ ) إِلَى آخِرِ الآيَةِ . قَالَ هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ غَرِيبٌ مِنْ هَذَا الْوَجْهِ .
Бизга Қутайба ривоят қилди, бизга Яҳё ибн Закарийё ибн Абу Зоида ривоят қилди, Довуд ибн Абу Ҳинддан, у Икримадан, у Ибн Аббос (розияллаҳу анҳумо)дан (ривоят қилдики), у деди: Қурайш яҳудийларга: «Бизга шу кишидан сўрайдиган бир нарса беринглар,» деди. (Яҳудий) деди: «Ундан руҳ ҳақида сўранглар.» (Ибн Аббос) деди: Улар ундан руҳ ҳақида сўрашди, шунда Аллаҳ: «(Эй Муҳаммад,) сиздан руҳ ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Руҳ Роббимнинг амри (иши)дандир ва сизларга оздан бошқа илм берилмаган»» (Исро сураси, 85) (оятини) нозил қилди. Улар: «Бизга кўп илм — Таврот берилган, кимга Таврот берилган бўлса, унга кўп яхшилик берилгандир,» дедилар. Шунда: «Айтинг: «Агар Роббимнинг Калималари (сўзлари) учун денгиз сиёҳ бўлганида, Роббимнинг Калималари тугамасданоқ денгиз тугаб қоларди...»» (Каҳф сураси, 109) (ояти) охирига қадар нозил бўлди. (Абу Исо) деди: бу ҳадис бу йўлдан ҳасан саҳиҳ ғарибдир.