حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ أَبِي زِيَادٍ، قَالَ حَدَّثَنَا الأَحْوَصُ بْنُ جَوَّابٍ أَبُو الْجَوَّابِ، عَنْ يُونُسَ بْنِ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنِ الْبَرَاءِ، قَالَ بَعَثَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم جَيْشَيْنِ وَأَمَّرَ عَلَى أَحَدِهِمَا عَلِيَّ بْنَ أَبِي طَالِبٍ وَعَلَى الآخَرِ خَالِدَ بْنَ الْوَلِيدِ وَقَالَ " إِذَا كَانَ الْقِتَالُ فَعَلِيٌّ " . قَالَ فَافْتَتَحَ عَلِيٌّ حِصْنًا فَأَخَذَ مِنْهُ جَارِيَةً فَكَتَبَ مَعِي خَالِدٌ كِتَابًا إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم يَشِي بِهِ . قَالَ فَقَدِمْتُ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقَرَأَ الْكِتَابَ فَتَغَيَّرَ لَوْنُهُ ثُمَّ قَالَ " مَا تَرَى فِي رَجُلٍ يُحِبُّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَيُحِبُّهُ اللَّهُ وَرَسُولُهُ " . قَالَ قُلْتُ أَعُوذُ بِاللَّهِ مِنْ غَضَبِ اللَّهِ وَ مِنْ غَضَبِ رَسُولِهِ وَإِنَّمَا أَنَا رَسُولٌ فَسَكَتَ . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ غَرِيبٌ لاَ نَعْرِفُهُ إِلاَّ مِنْ هَذَا الْوَجْهِ .
Бизга Абдуллаҳ ибн Абу Зиёд ривоят қилди, у деди: бизга ал-Аҳвас ибн Жаввоб Абул-Жаввоб ривоят қилди, у Юнус ибн Абу Ишоқдан, у Абу Ишоқдан, у ал-Бародан (ривоят қилдики), у деди: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) иккита қўшин жўнатдилар ва улардан бирига Али ибн Абу Толибни, бошқасига Холид ибн Валидни амир қилдилар ва: «Агар жанг бўлса, (умумий амир) Алидир,» дедилар. (ал-Баро) деди: Бас, Али бир қалъани фатҳ қилди ва ундан бир чўрини (асир) олди. Шунда Холид мен билан Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га уни айблаб хат йўллади. (ал-Баро) деди: Мен Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг олдларига келдим, У хатни ўқидилар, сўнг рангллари ўзгарди, кейин: «Аллаҳни ва Унинг Расулини севадиган, Аллаҳ ва Унинг Расули ҳам уни севадиган бир киши ҳақида нима дейсан?» дедилар. (ал-Баро) деди: Мен: «Мен Аллаҳнинг ғазабидан ва Унинг Расулининг ғазабидан Аллаҳдан паноҳ сўрайман, мен фақат бир элчиман, холос,» дедим. Шунда У жим қолдилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан ғарибдир, биз уни фақат шу йўл билангина биламиз.