حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ يَحْيَى، قَالَ حَدَّثَنَا يَعْقُوبُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ بْنِ سَعْدٍ، قَالَ حَدَّثَنَا عَبِيدَةُ ابْنُ أَبِي رَائِطَةَ، عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ زِيَادٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مُغَفَّلٍ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " اللَّهَ اللَّهَ فِي أَصْحَابِي اللَّهَ اللَّهَ فِي أَصْحَابِي لاَ تَتَّخِذُوهُمْ غَرَضًا بَعْدِي فَمَنْ أَحَبَّهُمْ فَبِحُبِّي أَحَبَّهُمْ وَمَنْ أَبْغَضَهُمْ فَبِبُغْضِي أَبْغَضَهُمْ وَمَنْ آذَاهُمْ فَقَدْ آذَانِي وَمَنْ آذَانِي فَقَدْ آذَى اللَّهَ وَمَنْ آذَى اللَّهَ فَيُوشِكُ أَنْ يَأْخُذَهُ " . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ غَرِيبٌ لاَ نَعْرِفُهُ إِلاَّ مِنْ هَذَا الْوَجْهِ .
Бизга Муҳаммад ибн Яҳё ривоят қилди, у деди: бизга Яъқуб ибн Иброҳим ибн Саъд ривоят қилди, у деди: бизга Абийда ибн Абу Роита, Абдурраҳмон ибн Зиёддан, у Абдуллаҳ ибн Муғаффал (розияллаҳу анҳу)дан ривоят қилди, у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Аллаҳдан қўрқинглар, Аллаҳдан қўрқинглар менинг саҳобаларим ҳақида! Аллаҳдан қўрқинглар, Аллаҳдан қўрқинглар менинг саҳобаларим ҳақида! Мендан кейин уларни нишон (сўкиш ва маломат ўқи) қилиб олманглар. Ким уларни севса, мени севгани учун уларни севади, ким уларга адоват қилса, менга адоват қилгани учун уларга адоват қилади. Ким уларни ранжитса, демак мени ранжитибди, ким мени ранжитса, демак Аллаҳни ранжитибди, ким Аллаҳни ранжитса, тез орада (Аллаҳ) уни (жазога) тутиб қолиши яқиндир,» дедилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан ғарибдир, биз уни фақат бу йўл билан биламиз.