حَدَّثَنَا سُلَيْمَانُ بْنُ حَرْبٍ، حَدَّثَنَا حَمَّادُ بْنُ زَيْدٍ، عَنْ أَيُّوبَ، عَنْ نَافِعٍ، قَالَ لَمَّا خَلَعَ أَهْلُ الْمَدِينَةِ يَزِيدَ بْنَ مُعَاوِيَةَ جَمَعَ ابْنُ عُمَرَ حَشَمَهُ وَوَلَدَهُ فَقَالَ إِنِّي سَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ " يُنْصَبُ لِكُلِّ غَادِرٍ لِوَاءٌ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ". وَإِنَّا قَدْ بَايَعْنَا هَذَا الرَّجُلَ عَلَى بَيْعِ اللَّهِ وَرَسُولِهِ، وَإِنِّي لاَ أَعْلَمُ غَدْرًا أَعْظَمَ مِنْ أَنْ يُبَايَعَ رَجُلٌ عَلَى بَيْعِ اللَّهِ وَرَسُولِهِ، ثُمَّ يُنْصَبُ لَهُ الْقِتَالُ، وَإِنِّي لاَ أَعْلَمُ أَحَدًا مِنْكُمْ خَلَعَهُ، وَلاَ بَايَعَ فِي هَذَا الأَمْرِ، إِلاَّ كَانَتِ الْفَيْصَلَ بَيْنِي وَبَيْنَهُ.
Нофеъ айтди: Мадина аҳли Язид ибн Муовияни (байъатдан) чиқариб ташлаганларида, Ибн Умар ўз хизматкорлари ва болаларини йиғиб: "Мен Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни: «Ҳар бир ғаддор учун қиёмат куни бир байроқ тикилади» деганини эшитдим. Биз бу кишига (Язидга) Аллаҳ ва Расули байъати узра байъат бердик. Мен бир кишига Аллаҳ ва Расули байъати узра байъат қилинганидан кейин, унга қарши жанг тикишдан кўра каттароқ ғадрни билмайман. Сиздан бирортангиз уни (байъатдан) чиқариб ташласа ёки бу ишда (бошқага) байъат қилса — бу мен билан унинг орасида (ажралиш) файсали бўлур" деди.