حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، قَالَ قَالَ عَمْرٌو أَخْبَرَنِي مُحَمَّدُ بْنُ عَلِيٍّ، أَنَّ حَرْمَلَةَ، مَوْلَى أُسَامَةَ أَخْبَرَهُ قَالَ عَمْرٌو وَقَدْ رَأَيْتُ حَرْمَلَةَ قَالَ أَرْسَلَنِي أُسَامَةُ إِلَى عَلِيٍّ وَقَالَ إِنَّهُ سَيَسْأَلُكَ الآنَ فَيَقُولُ مَا خَلَّفَ صَاحِبَكَ فَقُلْ لَهُ يَقُولُ لَكَ لَوْ كُنْتَ فِي شِدْقِ الأَسَدِ لأَحْبَبْتُ أَنْ أَكُونَ مَعَكَ فِيهِ، وَلَكِنَّ هَذَا أَمْرٌ لَمْ أَرَهُ، فَلَمْ يُعْطِنِي شَيْئًا، فَذَهَبْتُ إِلَى حَسَنٍ وَحُسَيْنٍ وَابْنِ جَعْفَرٍ فَأَوْقَرُوا لِي رَاحِلَتِي.
Ҳармала — Усоманинг мавлоси — айтди: Усома мени Алининг олдига юборди ва: "У ҳозир сендан сўрайди: ‹Сенинг соҳибинг (Усома) нега (жангда) қолди (келмади)?› дейди. Унга айт: ‹Сенга айтадики, агар сен арслоннинг оғзида бўлганингда ҳам, мен сен билан бирга бўлишни яхши кўрар эдим, лекин бу — мен (тўғри) деб кўрмаган бир ишдир›" деди. У менга ҳеч нарса бермади. Мен Ҳасан, Ҳусайн ва Ибн Жаъфарнинг олдига бордим, улар мен учун туямни (юк билан) тўлдириб бердилар.