Саҳиҳул Бухорий — 7213-ҳадис

Ҳукм чиқариш · Аёлларнинг байъати

7213-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Ҳукм чиқариш

حَدَّثَنَا أَبُو الْيَمَانِ، أَخْبَرَنَا شُعَيْبٌ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، وَقَالَ اللَّيْثُ، حَدَّثَنِي يُونُسُ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، أَخْبَرَنِي أَبُو إِدْرِيسَ الْخَوْلاَنِيُّ، أَنَّهُ سَمِعَ عُبَادَةَ بْنَ الصَّامِتِ، يَقُولُ قَالَ لَنَا رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم وَنَحْنُ فِي مَجْلِسٍ ‏ "‏ تُبَايِعُونِي عَلَى أَنْ لاَ تُشْرِكُوا بِاللَّهِ شَيْئًا، وَلاَ تَسْرِقُوا، وَلاَ تَزْنُوا، وَلاَ تَقْتُلُوا أَوْلاَدَكُمْ، وَلاَ تَأْتُوا بِبُهْتَانٍ تَفْتَرُونَهُ بَيْنَ أَيْدِيكُمْ وَأَرْجُلِكُمْ وَلاَ تَعْصُوا فِي مَعْرُوفٍ، فَمَنْ وَفَى مِنْكُمْ فَأَجْرُهُ عَلَى اللَّهِ، وَمَنْ أَصَابَ مِنْ ذَلِكَ شَيْئًا فَعُوقِبَ فِي الدُّنْيَا فَهْوَ كَفَّارَةٌ لَهُ، وَمَنْ أَصَابَ مِنْ ذَلِكَ شَيْئًا فَسَتَرَهُ اللَّهُ فَأَمْرُهُ إِلَى اللَّهِ إِنْ شَاءَ عَاقَبَهُ وَإِنْ شَاءَ عَفَا عَنْهُ ‏"‏، فَبَايَعْنَاهُ عَلَى ذَلِكَ‏.‏

Убада ибн Сомит айтди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) бизга — биз бир мажлисда эдик — деди: "Менга — Аллаҳга ҳеч нарсани шерик қилмасликка, ўғирламасликка, зино қилмасликка, болаларингизни ўлдирмасликка, қўл ва оёқларингиз орасидан тўқиб (уйдириб) бўҳтон келтирмасликка, маъруф(иш)да осий бўлмасликка — байъат қилинглар. Ким сиздан вафо қилса, унинг ажри Аллаҳ зиммасида. Ким шулардан бирортасини қилиб, дунёда ( жазоланса) — у унга каффорат. Ким шулардан бирортасини қилиб, Аллаҳ уни яширса — унинг иши Аллаҳга (ҳавола) — истаса азоблайди, истаса кечиради" деди. Биз унга шу узра байъат қилдик.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 4161-ҳадисБайъат китоби

Аллаҳга бирон нарсани ширк келтирмаслик, ўғирлик қилмаслик, зино қилмаслик, фарзандларингизни ўлдирмаслик, қўлларингиз ва оёқларингиз орасидан тўқиб чиқарган бўҳтонни келтирмаслик ва менга маъруфда…

Саҳиҳул Бухорий, 7468-ҳадисТавҳид китоби

Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га бир тўда (киши) орасида байъат қилдим. У: "Менга — Аллаҳга ҳеч нарсани шерик қилмасликка, ўғирламасликка, зино қилмасликка, болаларингизни ўлдирмасликка, қўл ва…

Саҳиҳул Бухорий, 18-ҳадисИймон китоби

Менга шуларга байъат қилинглар: Аллаҳга ҳеч нарсани шерик қилмаслик, ўғирлик қилмаслик, зино қилмаслик, болаларингизни ўлдирмаслик, қўл-оёғингиз орасида (ўзингиздан) тўқиб бўҳтон келтирмаслик ва яхшиликда…

Саҳиҳул Бухорий, 6801-ҳадисҲудуд китоби

"Сизларни — Аллаҳга ҳеч нарсани ширк келтирмасликка, ўғрилик қилмасликка, фарзандларингизни ўлдирмасликка, қўл-оёқларингиз орасида (ўзингиздан) тўқиб бўҳтон (ёлғон) келтирмасликка, маъруфда менга осийлик…

Саҳиҳул Бухорий, 3892-ҳадисАнсорлар фазилатлари

Келинглар, менга байъат қилинглар: Аллаҳга ҳеч нарсани шерик келтирмасликка, ўғирлик қилмасликка, зино қилмасликка, болаларингизни ўлдирмасликка, қўл-оёқларингиз орасида (ўзингиз)дан тўқиб (бола ҳақида) бўҳтон…

Сунани Насоий, 4178-ҳадисБайъат китоби

Мен сизлардан Аллаҳга ҳеч нарсани шерик қилмаслигингиз, ўғирлик қилмаслигингиз, зино қилмаслигингиз, болаларингизни ўлдирмаслигингиз, қўлларингиз ва оёқларингиз орасида тўқиб чиқарадиган бўҳтон…