حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ يَحْيَى، وَمُحَمَّدُ بْنُ رُمْحٍ، قَالاَ أَخْبَرَنَا اللَّيْثُ، ح وَحَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ، سَعِيدٍ حَدَّثَنَا لَيْثٌ، عَنْ نَافِعٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم حَرَّقَ نَخْلَ بَنِي النَّضِيرِ وَقَطَعَ وَهِيَ الْبُوَيْرَةُ . زَادَ قُتَيْبَةُ وَابْنُ رُمْحٍ فِي حَدِيثِهِمَا فَأَنْزَلَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ { مَا قَطَعْتُمْ مِنْ لِينَةٍ أَوْ تَرَكْتُمُوهَا قَائِمَةً عَلَى أُصُولِهَا فَبِإِذْنِ اللَّهِ وَلِيُخْزِيَ الْفَاسِقِينَ}
Бизга Яҳё ибн Яҳё ва Муҳаммад ибн Румҳ ривоят қилиб дедилар: Бизга Лайс хабар берди, (ҳ) яна бизга Қутайба ибн Саъид ривоят қилди, бизга Лайс Нофиъдан, у Абдуллаҳдан ривоят қилди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам Бану Назир хурмоларини ёқдилар ва кесдилар — у Бувайрадир. Қутайба ва ибн Румҳ ўз ҳадисларида шуни қўшдилар: Шунда Аллаҳ азза ва жалла: «(Эй мўминлар,) қандай хурмо дарахтини кессангиз ёки уни илдизлари устида тик қолдирсангиз, бари Аллаҳнинг изни биландир ва фосиқларни хор қилиш учундир» (оятини) туширди.