أَخْبَرَنَا حُمَيْدُ بْنُ مَسْعَدَةَ، قَالَ حَدَّثَنَا حَمَّادٌ، عَنْ أَبِي جَهْضَمٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُبَيْدِ اللَّهِ بْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ كُنْتُ عِنْدَ ابْنِ عَبَّاسٍ فَسَأَلَهُ رَجُلٌ أَكَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقْرَأُ فِي الظُّهْرِ وَالْعَصْرِ قَالَ لاَ . قَالَ فَلَعَلَّهُ كَانَ يَقْرَأُ فِي نَفْسِهِ قَالَ خَمْشًا هَذِهِ شَرٌّ مِنَ الأُولَى إِنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم عَبْدٌ أَمَرَهُ اللَّهُ تَعَالَى بِأَمْرِهِ فَبَلَّغَهُ وَاللَّهِ مَا اخْتَصَّنَا رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم بِشَىْءٍ دُونَ النَّاسِ إِلاَّ بِثَلاَثَةٍ أَمَرَنَا أَنْ نُسْبِغَ الْوُضُوءَ وَأَنْ لاَ نَأْكُلَ الصَّدَقَةَ وَلاَ نُنْزِيَ الْحُمُرَ عَلَى الْخَيْلِ .
Бизга Ҳумайд ибн Масъада хабар бериб, деди: бизга Ҳаммод, Абу Жаҳзамдан, у Абдуллаҳ ибн Убайдуллаҳ ибн Аббосдан ривоят қилди, у деди: «Мен Ибн Аббоснинг олдида эдим, бир киши ундан: «Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) пешин ва асрда (қироатни) ўқир эдиларми?» деб сўради. У: «Йўқ,» деди. (Киши): «Балки у киши ичларида ўқир эдилармикан?» деди. (Ибн Аббос): «Юзинг тирналсин! Бу (савол) аввалгисидан ҳам ёмонроқ. Албатта Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) бир банда эдилар, Аллаҳ таоло у кишини Ўз амри билан буюрди, у киши эса уни етказдилар. Аллаҳга қасамки, Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) бизни одамлардан ортиқ қилиб уч нарсадан бошқа ҳеч нарсада (алоҳида) ажратмадилар: таҳоратни мукаммал қилишимизни, садақани емаслигимизни ва эшакларни отларга жуфтлаштирмаслигимизни бизга буюрдилар,» деди.»