أَخْبَرَنَا سُوَيْدٌ، قَالَ أَنْبَأَنَا عَبْدُ اللَّهِ، عَنْ سُلَيْمَانَ التَّيْمِيِّ، عَنْ أَسْمَاءَ بِنْتِ يَزِيدَ، عَنِ ابْنِ عَمٍّ، لَهَا يُقَالُ لَهُ أَنَسٌ قَالَ قَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ أَلَمْ يَقُلِ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ { مَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا } قُلْتُ بَلَى . قَالَ أَلَمْ يَقُلِ اللَّهُ { وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلاَ مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَنْ يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ } قُلْتُ بَلَى . قَالَ فَإِنِّي أَشْهَدُ أَنَّ نَبِيَّ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم نَهَى عَنِ النَّقِيرِ وَالْمُقَيَّرِ وَالدُّبَّاءِ وَالْحَنْتَمِ .
Бизга Сувайд хабар бериб, деди: бизга Абдуллаҳ, Сулаймон ат-Таймийдан, у Асмо бинту Язиддан, у ўзининг Анас деб аталмиш амакиваччасидан (ривоят қилиб) хабар берди. У деди: Ибн Аббос деди: «Аллаҳ азза ва жалла: ‹Пайғамбар сизларга келтирган нарсани олинглар, у сизларни қайтарган нарсадан тўхтанглар,› (Ҳашр сураси, 7) демадими?» Мен: «Ҳа,» дедим. У деди: «Аллаҳ: ‹Аллаҳ ва Унинг Расули бирор ишни ҳукм қилганда, ҳеч бир мўмин эркак ёки мўмина аёл учун ўз ишларида ихтиёр бўлиши (мумкин) эмас,› (Аҳзоб сураси, 36) демадими?» Мен: «Ҳа,» дедим. У деди: «Мен гувоҳлик бераманки, Аллаҳнинг Набийси (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ан-Нақир, ал-Муқайяр, ад-Дуббо ва ал-Ҳантамдан қайтардилар.»