حَدَّثَنَا مَحْمُودُ بْنُ غَيْلاَنَ، قَالَ حَدَّثَنَا أَبُو أَحْمَدَ، قَالَ حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنِ الأَعْمَشِ، عَنْ خَيْثَمَةَ، عَنِ الْحَسَنِ، عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ، أَنَّهُ مَرَّ عَلَى قَارِىءٍ يَقْرَأُ ثُمَّ سَأَلَ فَاسْتَرْجَعَ ثُمَّ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ " مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ فَلْيَسْأَلِ اللَّهَ بِهِ فَإِنَّهُ سَيَجِيءُ أَقْوَامٌ يَقْرَءُونَ الْقُرْآنَ يَسْأَلُونَ بِهِ النَّاسَ " . وَقَالَ مَحْمُودٌ هَذَا خَيْثَمَةُ الْبَصْرِيُّ الَّذِي رَوَى عَنْهُ جَابِرٌ الْجُعْفِيُّ وَلَيْسَ هُوَ خَيْثَمَةَ بْنَ عَبْدِ الرَّحْمَنِ وَخَيْثَمَةُ هَذَا شَيْخٌ بَصْرِيٌّ يُكْنَى أَبَا نَصْرٍ قَدْ رَوَى عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ أَحَادِيثَ وَقَدْ رَوَى جَابِرٌ الْجُعْفِيُّ عَنْ خَيْثَمَةَ هَذَا أَيْضًا أَحَادِيثَ . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ لَيْسَ إِسْنَادُهُ بِذَاكَ .
Бизга Маҳмуд ибн Ғайлон ривоят қилди, у деди: бизга Абу Аҳмад ривоят қилди, у деди: бизга Суфён ривоят қилди, у ал-Аъмашдан, у Хайсамадан, у ал-Ҳасандан, у Имрон ибн Ҳусайн (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), у бир қори ўқиб ўтирган кишининг олдидан ўтди, сўнг (қори ўқишни тугатиб одамлардан) сўради (тиланди), шунда у (Имрон) «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» (деб истиржў) қилди, сўнг деди: мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг: «Ким Қуръан ўқиса, у билан Аллаҳдан сўрасин (тиласин), чунки кейин шундай қавмлар келадики, улар Қуръан ўқиб, у билан одамлардан сўрайдилар (тиланадилар),» деганларини эшитганман. Маҳмуд деди: бу Хайсама ал-Басрий бўлиб, ундан Жобир ал-Жуъфий ривоят қилган, у Хайсама ибн Абдурраҳмон эмас. Бу Хайсама Басралик шайх бўлиб, куняси Абу Насрдир, у Анас ибн Моликдан ҳадислар ривоят қилган ва Жобир ал-Жуъфий ҳам бу Хайсамадан ҳадислар ривоят қилган. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасандир, (аммо) унинг исноди унчалик (кучли) эмас.