حَدَّثَنَا ابْنُ أَبِي عُمَرَ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ عُيَيْنَةَ، عَنْ سُفْيَانَ الثَّوْرِيِّ، عَنْ بُكَيْرِ بْنِ عَطَاءٍ، عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ يَعْمَرَ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " الْحَجُّ عَرَفَاتٌ الْحَجُّ عَرَفَاتٌ الْحَجُّ عَرَفَاتٌ أَيَّامُ مِنًى ثَلاَثٌ : (فَمَنْ تَعَجَّلَ فِي يَوْمَيْنِ فَلاَ إِثْمَ عَلَيْهِ وَمَنْ تَأَخَّرَ فَلاَ إِثْمَ عَلَيْهِ ) وَمَنْ أَدْرَكَ عَرَفَةَ قَبْلَ أَنْ يَطْلُعَ الْفَجْرُ فَقَدْ أَدْرَكَ الْحَجَّ " . قَالَ ابْنُ أَبِي عُمَرَ قَالَ سُفْيَانُ بْنُ عُيَيْنَةَ وَهَذَا أَجْوَدُ حَدِيثٍ رَوَاهُ الثَّوْرِيُّ . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ . وَرَوَاهُ شُعْبَةُ عَنْ بُكَيْرِ بْنِ عَطَاءٍ وَلاَ نَعْرِفُهُ إِلاَّ مِنْ حَدِيثِ بُكَيْرِ بْنِ عَطَاءٍ .
Бизга Ибн Абу Умар ривоят қилди, бизга Суфён ибн Уяйна Суфён ас-Саврийдан, у Букайр ибн Атодан, у Абдурраҳмон ибн Яъмардан (ривоят қилди), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Ҳажж — Арафадир, ҳажж — Арафадир, ҳажж — Арафадир. Мино кунлари учтадир: «Ким икки кунда шошилиб (кетса), унга гуноҳ йўқдир, ким кечикса ҳам, унга гуноҳ йўқдир» (Бақара сураси, 203). Ким тонг отишидан олдин Арафага етишса, ҳажжга етишибди (ҳажжи тўғридир),» дедилар. Ибн Абу Умар деди: Суфён ибн Уяйна: «Бу ас-Саврий ривоят қилган ҳадисларнинг энг яхшисидир,» деди. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир. Буни Шуъба ҳам Букайр ибн Атодан ривоят қилган. Биз уни фақат Букайр ибн Ато ҳадисидан биламиз.