حَدَّثَنَا عَبْدُ بْنُ حُمَيْدٍ، حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ عَاصِمٍ، عَنْ يَحْيَى الْبَكَّاءِ، حَدَّثَنِي عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عُمَرَ، قَالَ سَمِعْتُ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ، يَقُولُ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " أَرْبَعٌ قَبْلَ الظُّهْرِ بَعْدَ الزَّوَالِ تُحْسَبُ بِمِثْلِهِنَّ فِي صَلاَةِ السَّحَرِ " . قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " وَلَيْسَ مِنْ شَيْءٍ إِلاَّ وَهُوَ يُسَبِّحُ اللَّهَ تِلْكَ السَّاعَةَ " . ثُمَّ قَرَأَ : ( يَتَفَيَّأُ ظِلاَلُهُ عَنِ الْيَمِينِ وَالشَّمَائِلِ سُجَّدًا لِلَّهِ ) الآيَةَ كُلَّهَا . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ غَرِيبٌ لاَ نَعْرِفُهُ إِلاَّ مِنْ حَدِيثِ عَلِيِّ بْنِ عَاصِمٍ .
Бизга Абд ибн Ҳумайд ривоят қилди, у деди: бизга Али ибн Осим ривоят қилди, у Яҳё ал-Баккодан (ривоят қилди, у деди:) менга Абдуллаҳ ибн Умар ривоят қилди, у деди: мен Умар ибнул-Хаттоб (розияллаҳу анҳу)дан эшитдим, у айтар эди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Қуёш оғгандан кейин, пешиндан олдинги тўрт (ракъат намоз) саҳар намозидаги шундай (ракъатлар)дек ҳисобланади,» дедилар. Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Ҳеч бир нарса йўқки, ўша вақтда у Аллаҳга тасбеҳ айтмаса,» дедилар. Сўнг: «Уларнинг соялари Аллаҳга сажда қилган ҳолда ўнг ва сўл томонга эгилиб туради,» (деган оятни) бутунлай ўқидилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ғарибдир, биз уни фақат Али ибн Осимнинг ҳадисидан биламиз.