Саҳиҳул Бухорий — 6312-ҳадис

Дуо китоби · Ухлашдан олдин айтиладиган дуо

6312-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Дуо китоби

حَدَّثَنَا قَبِيصَةُ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ عَبْدِ الْمَلِكِ، عَنْ رِبْعِيِّ بْنِ حِرَاشٍ، عَنْ حُذَيْفَةَ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ قَالَ ‏"‏ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا ‏"‏‏.‏ وَإِذَا قَامَ قَالَ ‏"‏ الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ ‏"‏‏.‏ تُنْشِرُهَا: تُخْرِجُهَا

Қабиса, Суфёндан, у Абдулмаликдан, у Рибъий ибн Ҳирошдан, у Ҳузайфадан ривоят қилади: У: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам тўшакларига (ётишга) борганларида: «Сенинг исминг билан ўламан ва тириламен» дер эдилар; турганларида (уйғонганларида) эса: «Бизни ўлдирганидан (ухлатганидан) кейин тирилтирган Аллаҳга ҳамд бўлсин, қайтиш ҳам Унгадир» дер эдилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 6325-ҳадисДуо китоби

Аллаҳим, Сенинг исминг билан ўламан ва тириламен Бизни ўлдирганидан кейин тирилтирган Аллаҳга ҳамд бўлсин, қайтиш ҳам Унгадир

Саҳиҳул Бухорий, 6324-ҳадисДуо китоби

Аллаҳим, Сенинг исминг билан ўламан ва тириламен Бизни ўлдирганидан кейин тирилтирган Аллаҳга ҳамд бўлсин, қайтиш ҳам Унгадир

Саҳиҳул Бухорий, 6314-ҳадисДуо китоби

Аллаҳим, Сенинг исминг билан ўламан ва тириламен Бизни ўлдирганидан кейин тирилтирган Аллаҳга ҳамд бўлсин, қайтиш Унгадир

Саҳиҳи Муслим, 6887-ҳадисЗикр, дуо ва тавба китоби

Аллаҳим, исминг билан яшайман ва исминг билан ўламан Бизни ўлдирганидан сўнг тирилтирган Аллаҳга ҳамд бўлсин, қайтиш ҳам Унга (бўлади)

Сунани Термизий, 3417-ҳадисДуолар китоби

Аллаҳим, Сенинг исминг билан ўламан ва тириламан, Мени ўлдиргандан кейин жонимни тирилтирган Аллаҳга ҳамд бўлсин, қайтиш ҳам фақат Унга,

Сунани Абу Довуд, 5049-ҳадисОдоб китоби

Аллаҳумма бисмика аҳяа ва амууту (Эй Аллаҳ, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан) Алҳамдулиллаҳиллазий аҳяанаа баъда маа амаатанаа ва илайҳин нушуур (Бизни ўлдирганидан кейин тирилтирган Аллаҳга ҳамд бўлсин,…