Саҳиҳул Бухорий — 6314-ҳадис

Дуо китоби · Ўнг қўлни ўнг юз остига қўйиш

6314-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Дуо китоби

حَدَّثَنِي مُوسَى بْنُ إِسْمَاعِيلَ، حَدَّثَنَا أَبُو عَوَانَةَ، عَنْ عَبْدِ الْمَلِكِ، عَنْ رِبْعِيٍّ، عَنْ حُذَيْفَةَ ـ رضى الله عنه قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنَ اللَّيْلِ وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ ثُمَّ يَقُولُ ‏"‏ اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا ‏"‏‏.‏ وَإِذَا اسْتَيْقَظَ قَالَ ‏"‏ الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ ‏"‏‏.‏

Мусо ибн Исмоил, Абу Авонадан, у Абдулмаликдан, у Рибъийдан, у Ҳузайфадан (розияллаҳу анҳу) ривоят қилади: У: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам кечаси тўшакларига ётганларида, қўлларини ёноқлари остига қўяр, сўнг: «Аллаҳим, Сенинг исминг билан ўламан ва тириламен» дер эдилар; уйғонганларида: «Бизни ўлдирганидан кейин тирилтирган Аллаҳга ҳамд бўлсин, қайтиш Унгадир» дер эдилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 6324-ҳадисДуо китоби

Аллаҳим, Сенинг исминг билан ўламан ва тириламен Бизни ўлдирганидан кейин тирилтирган Аллаҳга ҳамд бўлсин, қайтиш ҳам Унгадир

Саҳиҳул Бухорий, 6325-ҳадисДуо китоби

Аллаҳим, Сенинг исминг билан ўламан ва тириламен Бизни ўлдирганидан кейин тирилтирган Аллаҳга ҳамд бўлсин, қайтиш ҳам Унгадир

Саҳиҳул Бухорий, 6312-ҳадисДуо китоби

Сенинг исминг билан ўламан ва тириламен Бизни ўлдирганидан (ухлатганидан) кейин тирилтирган Аллаҳга ҳамд бўлсин, қайтиш ҳам Унгадир

Саҳиҳи Муслим, 6887-ҳадисЗикр, дуо ва тавба китоби

Аллаҳим, исминг билан яшайман ва исминг билан ўламан Бизни ўлдирганидан сўнг тирилтирган Аллаҳга ҳамд бўлсин, қайтиш ҳам Унга (бўлади)

Сунани Термизий, 3417-ҳадисДуолар китоби

Аллаҳим, Сенинг исминг билан ўламан ва тириламан, Мени ўлдиргандан кейин жонимни тирилтирган Аллаҳга ҳамд бўлсин, қайтиш ҳам фақат Унга,

Сунани Абу Довуд, 5049-ҳадисОдоб китоби

Аллаҳумма бисмика аҳяа ва амууту (Эй Аллаҳ, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан) Алҳамдулиллаҳиллазий аҳяанаа баъда маа амаатанаа ва илайҳин нушуур (Бизни ўлдирганидан кейин тирилтирган Аллаҳга ҳамд бўлсин,…