حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ حَبِيبٍ الْحَارِثِيُّ، حَدَّثَنَا الْمُعْتَمِرُ، قَالَ سَمِعْتُ إِسْمَاعِيلَ، عَنْ قَيْسٍ، عَنْ سَعْدٍ، ح وَحَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ نُمَيْرٍ، حَدَّثَنَا أَبِي وَابْنُ، بِشْرٍ قَالاَ حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ، عَنْ قَيْسٍ، قَالَ سَمِعْتُ سَعْدَ بْنَ أَبِي وَقَّاصٍ، يَقُولُ وَاللَّهِ إِنِّي لأَوَّلُ رَجُلٍ مِنَ الْعَرَبِ رَمَى بِسَهْمٍ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلَقَدْ كُنَّا نَغْزُو مَعَ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم مَا لَنَا طَعَامٌ نَأْكُلُهُ إِلاَّ وَرَقُ الْحُبْلَةِ وَهَذَا السَّمُرُ حَتَّى إِنَّ أَحَدَنَا لَيَضَعُ كَمَا تَضَعُ الشَّاةُ ثُمَّ أَصْبَحَتْ بَنُو أَسَدٍ تُعَزِّرُنِي عَلَى الدِّينِ لَقَدْ خِبْتُ إِذًا وَضَلَّ عَمَلِي وَلَمْ يَقُلِ ابْنُ نُمَيْرٍ إِذًا .
Бизга Яҳё ибн Ҳабиб ал-Ҳорисий ривоят қилди, бизга ал-Муътамир ривоят қилди, у деди: Исмоилни Қайсдан, у Саъддан (ривоят қилганини) эшитдим; (ҳ) яна бизга Муҳаммад ибн Абдуллаҳ ибн Нумайр ривоят қилди, бизга отам ва ибн Бишр ривоят қилиб, иккови: бизга Исмоил Қайсдан ривоят қилди, дедилар, у деди: Саъд ибн Абу Ваққосни шундай деяётганини эшитдим: «Валлаҳи, мен араблардан Аллаҳ йўлида ўқ отган биринчи кишиман. Биз Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам билан ғазот қилардик, ейдиган овқатимиз ҳубла барги ва шу самур (дарахти барглари)дан бошқа нарса йўқ эди, ҳатто бирортамиз қўй тезаги каби (қуруқ) тезак чиқарардик. Сўнг Бану Асад мени Дийн устида таъзирлай (таълим/жазолай) бошлади. Ундай бўлса мен зиён кўрган ва амалим ботил бўлган экан-да!» Ибн Нумайр «ундай бўлса (изан)» сўзини айтмади.