حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ عَبْدِ الْمَلِكِ بْنِ أَبِي الشَّوَارِبِ، قَالَ حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ عَمْرِو بْنِ مَالِكٍ النُّكْرِيُّ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي الْجَوْزَاءِ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ ضَرَبَ بَعْضُ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم خِبَاءَهُ عَلَى قَبْرٍ وَهُوَ لاَ يَحْسِبُ أَنَّهُ قَبْرٌ فَإِذَا فِيهِ إِنْسَانٌ يَقْرَأُ سُورَةَ تَبَارَكَ الَّذِي بِيَدِهِ الْمُلْكُ حَتَّى خَتَمَهَا فَأَتَى النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنِّي ضَرَبْتُ خِبَائِي عَلَى قَبْرٍ وَأَنَا لاَ أَحْسِبُ أَنَّهُ قَبْرٌ فَإِذَا فِيهِ إِنْسَانٌ يَقْرَأُ سُورَةَ تَبَارَكَ الْمُلْكُ حَتَّى خَتَمَهَا . فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " هِيَ الْمَانِعَةُ هِيَ الْمُنْجِيَةُ تُنْجِيهِ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ " . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ غَرِيبٌ مِنْ هَذَا الْوَجْهِ . وَفِي الْبَابِ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ .
Бизга Муҳаммад ибн Абдулмалик ибн Абуш-Шавориб ривоят қилиб деди: бизга Яҳё ибн Амр ибн Молик ан-Нукрий ривоят қилиб деди, у отасидан, у Абул-Жавзодан, у Ибн Аббосдан (ривоят қилдики), у деди: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг саҳобаларидан бири бир қабр устига, уни қабр деб ўйламаган ҳолда, чодирини тикди. Бирдан унда бир инсон «Табарока-ллазий биядиҳил-мулк» сурасини охиригача ўқиётган эди. Шунда у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг олдиларига келди-да: «Эй Расулуллаҳ, мен бир қабр устига, уни қабр деб ўйламаган ҳолда чодиримни тикибман. Бирдан унда бир инсон «Табарокал-мулк» сурасини охиригача ўқияпти,» деди. Шунда Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «У (сура) тўсгувчидир, у қутқарувчидир, уни қабр азобидан қутқаради,» дедилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис шу йўлдан ҳасан ғарибдир. Бу бобда Абу Ҳурайрадан (ҳам ривоят бор).